Асл муҳаббатнинг қадр-қимматини акс эттирган фильм премьераси
Айни ўзбек кино санъати ривожланаётган пайтда яна бир кинокартина премьера сифатида тақдим этилди. Оилавий комедия жанридаги фильм номи "Куёвмисан, куёв"...
Анча вақтдан буён мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлаётган бу картинанинг премьерасини Луутфулла Саъдуллаев ёш ижодкор қиз билан бирга олиб борди.
Фильм ҳақида тўхталадиган бўлсак, картина Гулруҳ Ёрматова ва Ғайбулла Умаров сценарийси асосида тасвирга олинган. Кино постановкачи режиссёри Талъат Мансуровдир.
Картинада бош ролларни Шерзод Бин, Ситора Олимжонова талқин этишган бўлса, шунингдек кинода маҳоратли ва профессионал даражадаги актёрларимиздан = Матёқуб Матчонов, Муяссар Бердиқулова, Тоҳир Саидовни ҳам кўришингиз мумкин.
Комедия жанрида суратга олинган фильм барчага бирдек маъқул келганини уларнинг олқишларидан билиб олиш мумкин эди. Премьера вақтида кино ижодкорларни ҳаяжон қуршаб олгани аниқ. Фильм ҳақида холис баҳони эса томошабинлар беришади.