Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов концерт дастури олдидан муҳлислари учун туҳфа тайёрлади

Сана: 03.12.2014 3998 қайноқ

Шу йилнинг 6, 7, 8 декабрь кунлари ўзининг навбатдаги яккахон концерт дастурини тақдим этишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлди.

Концерт олди ўтказилган интервьюда жонли ижронинг маҳоратли устаси ҳисобланмиш Шуҳрат Қаюмов ўз мухлислари билан ғоибона дийдорлашди ва улар томонидан берилган саволларга жавоблар йўллади.  

Суҳбат давомида санъаткор бу йилги концерт дастурини нима учун “Табибим” деб номланганлиги ҳақида ҳам тўлиқ маълумотлар бериб, бу йилги концерт дастурида кутилаётган янгиликларнинг айримларини ошкор этди.

Ижодий суҳбатнинг энг ёрқин жиҳати ҳали ҳеч қаерда куйланмаган, жонли ижродаги “Она” деб номланган қўшиқ бўлиб у тингловчининг қалбини беозоргина титратиб, биз учун азиз бўлган волидаларнинг нақадар қадрли ва азиз эканини яна бир бор инсонни ёдига солади. Мазкур тарона бутун дунёдаги оналарга бағишланиб унинг тўлиқ вариантини ҳонанданинг концерт дастурида тинглашимиз мумкин.

Айнан бугунги дастурда Шуҳрат Қаюмов томонидан мухлислари учун яна бир туҳфа ҳозирланган эди. У ҳам бўлса, янги “Ёнаман” номли қўшиқ премьераси бўлиб, бу қўшиқнинг мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Мазкур ижод маҳсули учун Отабек Аллаёров шеъридан фойдаланилган, Дониёр Агзамов эса моҳирона тарзда аранжировкани амалга оширган.

Мазкур шўх қўшиқ ҳам санъаткорнинг концерт дастурида илк бор саҳнада ижро этилади. Мароқли суҳбат онларини улашган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовга кутилаётган концерт дастури муваффақиятли ўтишига тилакдошмиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol