ВОҲИДЖОН ИСОҚОВ МАШРАБ ҒАЗАЛИДАН ТАРОНА ЯРАТДИ
“Ўзбегим таронаси” радиосида 4 апрель куни соат 17:20 да ёш хонанда Воҳиджон Исоқовнинг “Ёр олдида” номли янги таронаси жаранг сочди.
Машраб ғазалига ёзилган мазкур қўшиқнинг мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган. Мусиқий сайқал Дарен Дуютто томонидан берилган. Қўшиқ премера қилинганидан сўнг радиога сим қоқиб тушган барча тингловчилар “Ёр олдида” номли композициясига юқори баҳо берди. Жўнатилган кўплаб СМСларда ҳам фақат ва фақат мақтовлар кети узилгани йўқ.
Энг қизиқарли томони тингловчилар томонидан қўшиққа фикр билдириш билан бирга эзгу тилакларини ҳам йўллашди. Хонанда мухлислари ва тингловчиларга қўшиқнинг шеъри ва мазмундорлиги жуда ҳам мақул келди. Алоҳида таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ёш хонандаларимиз севимли ва халқ ардоғидаги шоирларнинг шеъриятидан илҳом олиб, таъсирли ва аъло руҳдаги тароналарни яратишмоқда.
Воҳиджон Исоқов айни дамда кўплаб янгиликларга ҳам қўл уряпти. Булар ҳақида тез кунларда бохабар бўласиз. Эслатиб ўтамиз, хонанда “Томчи” номли қўшиғи билан “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Сенинг танловинг” лойиҳасида ҳам иштирок этмоқда. Хонандага ижодий зафарлар тилаб қоламиз!