Ҳусан шоирликка қўл урмоқда...

Сана: 05.12.2014 3940 қайноқ

Ёш ва истеъдодли хонанда Ҳусан эндиликда ижодини шоирликка бағишлашни ният қилган кўринади. Сабаби хонанда ёзган матн асосида қўшиқ яратилди. 

Мубина исмли қизлар учун аталган қўшиқ айнан шундай аталади. Бу қўшиқнинг сўзини Ҳусан ёзган бўлиб, тарона учун мусиқани Фарруҳ Сирожиддинов басталади. Қўшиқ ижрочиси Ҳусаннинг ўзи. Тарона бугун "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора тингловчиларга тақдим этилди. 

Ҳусан шоирликка қўл урмоқда... 

Севги-муҳаббат, гўзал туйғулар тараннум этилган қўшиқ тингловчиларнинг аъло баҳосига ва эътирофларга сазовор бўлди. Улар томонидан билдирилган самимий фикрлар ва холис сатрлар битилган СМСлар бу гапимизнинг тасдиғидир. 

Ҳусаннинг маълум қилишича, яқин кунларда бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олинади. Айни вақтда хонанда биргаликда ижод қилувчи ҳамкорлари билан клип ғояси борасида муҳокамалар олиб боришмоқда. Клип ҳақидаги маълумотлар албатта сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади. Бизни кузатишда давом этинг! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol