Лола ва Dj Piligrim янги лойиҳага қўл уришди

Сана: 13.12.2014 6078 қайноқ

Асл мақсади болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро UNICEF ташкилоти бугун ўзбек эстрадаси учун ҳам муҳим ҳисобланган янгиликни маълум қилди. 

Яқинда латофатли хонандамиз Лола мазкур ташкилотнинг мамлакатимиздаги мадҳиясига айланадиган "Imagine" таронасини куйлаши ва бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олиниши ҳақида хабар бергандик. Гап шундаки, Лола эндиликда бу таронани ёлғиз куйламайдиган бўлди. 

Шоу-бизнес ва мухлислар орасида катта шов-шувларга сабаб бўлган "Юлдуз" дуэти ижрочиларидан бири Dj Piligrim Imagine лойиҳасининг соунд продюсерига айланди. Шу тариқа, бу қўшиқни Лола дуэтдоши билан куйлайдиган бўлди. Уларнинг ҳамкорликдаги ижодий ишлари омадли чиққанини эътиборга олсак, бу сафар ҳам лойиҳа муваффақиятли амалга оширилишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. 

Бундан ташкари, "Imagine" таронаси учун клип хам суратга олинади. Бу лойиханинг энг кизикарли онлари энди бошланмокда! Аник ва ишончли маълумотларни биринчилардан сизга етказамиз. Лола ва Dj Piligrim га эса омад ва зафарлар тилаймиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol