ШУҲРАТ ҚАЮМОВ КОНЦЕРТДА ЯНА БИР ҚИРРАСИНИ КАШФ ЭТМОҚЧИ
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнингконцерт дастурига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу йилги дастур ҳар йилгисидан-да, ўзгача ва янада файзли ўтиши учун қизғин ижодий ҳаракатда.
Шуҳрат Қаюмовни суҳандон ҳамда хонанда сифатида иқтидорли ва маҳоратли эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Аммо, унинг созандалик борасида қай даражада маҳорат эгаси эканини айнан концерт дастурига ташриф буюрганлар кўриб, баҳо беришлари мумкин бўлади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, хонанда бу йилги концерт дастуридаги бир қўшиқни ўзи доира чалган холда ижро куйламоқчи.
Бунинг учун Шуҳрат Қаюмов доирани чалиш бўйича сабоқ олди. Бу эса хонанда ўз касбининг жонкуяри ва чинакам фидоийси эканлигини яна бир бор исботлайди.Хонанда ижодида яна бир қанча янгиликлар бор.Қолаверса, репитициялардан ортиб овоз ёзиш студияларидаянги тароналарни ёзиш билан банд.
Куни кеча “Ёнаман, “Дилхирож”, “Тушларимда кўраман сени” ҳамда “Муҳтаҳзод” тароналарини овоз ёзиш жараёнларини якунлади.
Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, Шуҳрат Қаюмов ёш мухлисларини ҳам ёдидан чиқармаган, яъни миллий мумтоз дурдоналаримиздан ҳисобланган “Доғман” қўшиғини ёшларбоп ва янгича шўх талқинда қайта куйлади. “Қўшиқ хит тароналардан бирига айланади, деб ўйлайман”, дейди хонанда биз билан суҳбатда. Тез кунларда эса “Ўзбегим таронаси” радиосида мазкур қўшиқ премъераси ўтказилади. Кузатиб боринг.