Хоразмдаги тарғибот тадбирлари давом этади

Сана: 05.10.2016 4353

Хоразмдаги тарғибот тадбирлари давом этади

Душанба куни бошланган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари октябрнинг тўртинчи санасида Хоразм вилоятининг Боғот, Ҳазорасп, Янгиариқ туманларидаги 30 та умумтаълим мактабларида, 15 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ташкил этилди.

Хоразмдаги тарғибот тадбирлари давом этади

Сўнгра тарғиботчилар гуруҳи, белгиланган режага қўшимча равишда Янгиариқ туманидаги “Султонова Санамжон”, “Жуманазар Жабборган”, “Гулланбоғ Дониёр”, “Хикмат Қаландаров”, Ҳазорасп туманидаги “Пичоқчи саҳовати”, Боғот туманидаги “Боғот” фермер хўжаликларида пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар ҳузурига ташриф буюрдилар.

Хоразмдаги тарғибот тадбирлари давом этади

Мазкур тадбирларда 80 нафардан ортиқ таниқли санъат намоёндалари иштирок этиб жами 10 955 нафар, шундан 6 120 нафар умумтаълим муассасалари ва 4 160 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда 675 нафар пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар иштирок этдилар.

Хоразмдаги тарғибот тадбирлари давом этади

Учрашувда давра суҳбатлари якунлангач, барча санъаткорлар белларига этак боғлаб оқ олтинни теришга кўмаклашдилар.

Хоразмдаги тарғибот тадбирлари давом этади

Хоразмдаги тарғибот тадбирлари давом этади

Хоразмдаги тарғибот тадбирлари давом этади

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol