Мафтункор Шаҳзода навбатдаги таронасининг номини ошкор этди
Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи бетакрор Шаҳзода май ойида ўтказиладиган концерт дастурига тайёргарлик ишларини бошлаб юборгани сир эмас. Хонанда айни дамда қизғин ижод уммонига шўнғиган. Маълумки, мафтункор Шаҳзода концерт дастурида хит даражасига кўтарилган ва дилга яқин қўшиқлар билан бирга, янги тароналарни ҳам тақдим этади. Жорий йилда ҳам шундай композициялар қаторини янада бойитиш истагида кўплаб янги мусиқий асарлар устида ишламоқда. Буни инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ҳам кузатиш ҳамда унинг суратларидан сўнгги кунларда хонанда деярли ҳар бир кунини овоз ёзиш студияларида ўтказаётгани кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, мафтункор Шаҳзода янги альбом яратиш билан бирга, бир қатор композицияларни ҳам ёзиб тугаллади. Ҳаттоки, улардан бирининг номини ҳам ошкор этди. Унинг репертуаридан жой оладиган навбатдаги хит тарона “Айблама” деб номланади. Шу билан бирга, серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда сирли ижод маҳсули устида ҳам қизғин иш олиб боришмоқда. Демак, Шаҳзодадан баҳорий туҳфаларни кутиб қолинг ва севимли хонандангиз ижодидаги янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.