Азиза Низамова мухлислари учун кутилмаган туҳфа тайёрламоқда
Ёш бўлишига қарамай кўпгина ютуқларга эришган хонанда Азиза Низамова мухлислари учун кутилмаган туҳфа тайёрламоқда. Куни кеча у ўзининг “Унут” деб номланган қўшиғига видеоклип суратга олдирди.
Сарвар Каримов режиссёрлигида тасвирга олинган бу клипда Иззат Лутфуллаев операторлик вазифасини бажарди. Сюжет ва трек йўналишидаги бу видеоклип жараёни қизиқарли воқеаларга бой.
Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси хонанданинг ўзига тегишли. Азиза Низамованинг сўзларига қараганда, тарона унинг ҳаётидан олинган. Ўз кечинмалари асосида яратилган ҳар бир ижод маҳсули мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаганидек, кутилаётган видеоклип ҳам барчага манзур келади деб умид қиламиз.Тез кунда сайтимиз орқали ушбу видеоклипни томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Ҳозирча суратга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратлардан баҳраманд бўлинг.