Шуҳрат Қаюмов шу йилги концерт дастурида ўзгача файз оладиган қўшиқ яратди
Жонли ижронинг махоратли устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов яқинда бошқа тилда куйланувчи янги таронасини куйлади. Мазкур таронани ҳар бир сўзининг тўғри таллафузини ўзлаштириш учун хонанда ўша тилга мансуб инсонлар ва тилшунослар билан мулоқотда бўлиб, сўнгра қўшиқни тўлиқ ёзиб тугатди.
Тарона, хонанданинг шу йилги концерт дастурида ўзгача файз оладиган ва эсда қоладиган ижод маҳсулига айланди деб изоҳлайди хонанданинг ижодий гуруҳ аъзолари. Аммо бу қўшиқ ҳозирча хонанда томонидан сир тутилмоқда. Бундан ташқари Шуҳрат Қаюмов ўз қаламига мансуб янги "Зорман" номли таронасини ҳам тугатиш арафасида. Тез кунларда эса мазкур қўшиқ “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера қилинади.
Санъаткор айни дамда концерт тайёргарликлари билан банд бўлишига қарамай мухлислари ва санъат шинавандалари даврасида ижодий учрашувлар ҳам уюштирмоқда. Яқин кунларда "Камолот" ЁИҲ билан ҳамкорликда ўтиши кутилаётган навбатдаги ижодий кечага хонанда барча мухлисларини таклиф этади.