Ботир Қодировнинг концерт дастурига старт берилди
25 ноябрь куни "Халқлар дўстлиги" санъат саройида элимиз суйган санъаткор Ботир Қодировнинг яккахон концерт дастурига старт берилди. 30 ноябрга қадар давом этадиган дастурнинг илк куни мувофаққиятли ўтди. Концертга ташриф буюрган томошабинлар хонанда тайёрлаб қўйган совғалардан ҳайратда қолишди. Жонли ижро, дилга яқин тароналар, янги қўшиқлар, кутилмаган дуэтлардан баҳраманд бўлишди.
Концертнинг энг кулминатцион нуқтаси деб "Бир лаҳзалик дийдор учун" қўшиғига бўлган ўзгача ёндашув десак муболаға бўлмайди. Унда Ботир Қодиров 40 га ёш ижодкорлар ва шогирдлари билан саҳнада жўр бўлиб, микрофонсиз жонли мусиқа садоси остида куйлади. "Халқлар дўстлиги" санъат саройи давомий қарсаклардан ларзага келди. Бу моҳирона ижро тасвирланган видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб, ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин. Ҳа айтганча концертда хонанда Озарбайжонлик ижодкор Рубаил Азимов билан ҳам дуэт куйлагани барчани қувонтирди. Ботир Қодировни дастурнинг илк куни аъло даражада ўтгани билан қутлаймиз ва концертнинг қолган кунлари ҳам омадли бўлишига тилакдошмиз.