Жавлон Алимов янги клип тайёрламокда
Ўзининг рақсбоп ва шўх тароналари билан катта давраларга файз ва қувонч бағишловчи ёш хонанда Жавлон Алимов шу кунларда янги ижод намуналари яратиш устида иш олиб бормоқда.
Куни кеча хонанда ижодидаги янги "Мана шундай" деб номланган тарона учун видеоклип суратга олинди. Элдор Қаюмов матни ва Сарвар Раҳматхўжаев мусиқаси остида яратилган бу тарона хам шўх оҳангга эга.
Рақсбоп йўналишда яратилган қўшиқ тез кунда "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тингловчилар ҳукмига ҳавола этилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яқиндагина мазкур тарона учун олиб борилган видеоклип суратга олиш ишлари якунига етди.
Нозим Толипов режиссёрлиги остида олиб борилган тасвирга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга тақдим этамиз. Трек йўналишида тайёрланиши кутилаётган клип тарона билан бир вақтнинг ўзида премьера қилиниши кутилмокда.
Премьерани эса тез кунларда қарши оласиз. Сайтимизни кузатиб борсангиз Жавлон Алимов томонидан яратилган янги клипдан баҳраманд бўласиз.
Шунингдек, Жавлон Алимов Сарвар Раҳматхўжаев билан ҳамкорликда яна бир тарона устида иш олиб бораётганлигини хам маълум килди. Бу қўшиқ мухлислари учун кутилмаган янгилик бўлишига умид билдирган хонанда, бу ҳақда кейинрок батафсил маълумот беришга ваъда берди.