Дилсўздан “Соғинасиз бегим-эй” ёки “Бегим-2”

Сана: 08.11.2014 5616 қайноқ

Ёш бўлишига қарамай эстрадада ўз ўрнига эга, ҳушовоз ва дилбар хонанда Дилсўзнинг навбатдаги янги ижод намунаси муҳлислар эътиборига ҳавола этилди. Биз яхши биламиз хонанданинг “Бегим” деб номланган қўшиғи хит даражасига кўтарилиб, нафақат ёшларга, балки етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган мухлисларга манзур бўлган ва кўпчиликнинг кўнглидан жой олган тарона.

Мазкур қўшиқ ижодкорнинг бошқа тароналарига қараганда кўнглига яқинроқлиги, бундан ташқари тингловчилар томонидан билдирилган таклифлар ҳам Дилсўзни бефарқ қолдирмади. “Ўзбегим таронаси” радиоси премьера дастурида илк бор янграган қўшиқ номи “Соғинасиз бегим-эй” деб номланиб “Бегим”нинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Эътибор берган бўлсангиз хонандалар ижодида бир-бирини мазмун жиҳатдан давом эттирадиган тароналар сони ортиб бормоқда. Бу эса қизиқ ва ноанъанавий бўлиши билан бирга севимли таронанинг мухлислари учун туҳфа бўлади, дейишимиз ҳам мумкин.  

Фарҳод Умрзо шеъри, Баҳром Каримов мусиқаси, аранжировка Дилмурод Маткаримовники.

Премьера дастури орқали тингловчилар эътиборига ҳавола этилган мазкур тарона яхши фикр-мулоҳазаларга лойиқ кўрилди. Хонанданинг мухлислари томонидан радионинг смс марказига илиқ тилаклар билдирилган хабарлар кети узилмади. Дилсўзнинг ижодига баркамоллик тилаган ҳолда, ундан яна янги қўшиқ ва видеоклиплар кутиб қоламиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol