Ёдгор Мирзажоновнинг севишган юраклар учун туҳфаси
Бугунги кунда катта шижоат билан ижодини давом эттираётган Ёдгор Мирзажонов мухлислари учун бир қатор туҳфаларни тайёрлаб қўйган.Ана шулардан бири “Ўзбегим Таронаси” радиосида жаранг сочди. Хонанданинг айтишича, “Юрагингни бер” дея номланган қўшиқ қалби муҳаббатга тўла юрак эгаларига аталган.
Шахсан Ёдгор Мирзажоновнинг ўзи бу қўшиқ учун матн ёзиб, куйини ҳам басталаган. Аранжировкаси устида Жамшид Гаффаров ишлаган.
Сўнгги вақтларда Ёдгор Мирзажонов яратилаётган ҳар бир таронага жиддий ёндошмоқда, бир неча қўшиқлар мусиқасини шахсан ўзи басталаётганлиги эса ижодкорнинг иқтидоридан далолат беради.
Тез кунда Ёдгор Мирзажоновнинг “Девона бўлдим” дея номланган таронасига ишланган видеоклипи биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали тақдим этилади. Хозирча эса кўплаб тингловчиларнинг олқишига сазовор бўла олган “Юрагингни бер” таронасини тинглаб, ўз фикрларингизни қолдиринг!