БЕКЗОД БАҲРАМОВГА ҒОЛИБЛИК КУЧ БАҒИШЛАМОҚДА

Сана: 03.04.2014 5169


Ёш ва умидли хонанда Бекзод Баҳрамов 25-30 март кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Зажги свою звезду” кўрик танловида иштирок этиб ғолибликни қўлга киритди. 

 

Эстрада йўналишида қатнашган 24 нафар иштирокчилар орасида ўзининг иқтидорини намоён этган хонанда фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Мазкур ютуққа эришган Бекзод Баҳромов бу билан чекланиб қолгани йўқ. Пойтахтга қайтиб келиши биланоқ, мухлисларига янги ижод маҳсулларини тақдим этишга киришди. Танловдаги ютуқ хонандага куч бермоқдаки, кетма-кет премьераларни тақдим этишга шай. 

 

Эслатиб ўтамиз, ёш ижодкорнинг яқиндагина “Бунча гўзалсан” қўшиғи “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали тақдим этилган эди. Бугун сайтимизда мазкур таронага олинган қизиқарли клип премьерасини қарши олинг. Сарвар Исаев режиссёрлигида суратга олинган мазкур клип муҳаббат тарихини антиқа йўналишда тараннум этади. Айниқса ундаги қизиқарли воқеаларга бой кадрларни кўриб, беихтиёр севги ва муҳаббат уммонига ғарқ бўлишингиз табиий. 

“Бунча гўзалсан” қўшиғининг мусиқаси Иқбол Муҳаммадга, сўзи эса Нодир Азимовга тегишли. Бугун мазкур қўшиқ анчагина оммалашди. Унга олинган клип ҳам мухлисларга ёқиши тайин. Хонанда ижоди тингловчи ва мухлисларга манзур келганидан илҳомланиб ғайрат билан ижод қилишга киришган кўринади. Доимий изланишлар самарасида янги шўх тарона ва унга ишланган клип ҳам тайёр ҳолатга келган.

“Севаман десанг” дея номланаган янги ижод маҳсули шу ойнинг охирларида премьера қилиниши режалаштирилган. Албатта, биринчилар қаторида сайтимизда бохабар бўласиз. Ҳозир эса “Бунча гўзалсан” таронасига ишланган клипни томоша қилинг...  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol