Юлдуз Усмонова ва Шаҳриёрдан навбатдаги дуэт
Сана: 11.01.2019
1991
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва Шаҳриёр навбатдаги дуэт тароналарини тақдим этишди. Қўшиқ "Дам ба дам" деб номланади. Маълумки, бу икки ижодкорнинг ҳамкорлиги халқимизга манзур келмоқда. Янги дуэт ҳам тингловчилар меҳрини қозонишига шубҳамиз йўқ. Умид қиламизки, тарона устоз санъаткор Юлдуз Усмонованинг март ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурларидан ҳам муносиб ўрин эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, композиция муаллифи Юлдуз Усмонова.