“Ватандан салом”... Келган меҳмонлар учун муносиб туҳфа бўлди...
Сана: 02.10.2014
4235
28 сентябрь куни Москва шахрининг “Моссовет” концерт залида Ўзбекистонлик юлдузлар “Беном” гурухи Сарвар ва Комил ҳамда “Уммон” гурухи йигитлари, у ерда истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан ўзларинг ижодий учрашувларини ўтказиб қайтдилар.
“Ватандан салом” деб номланган концерт мухлислар ва келган меҳмонлар учун муносиб туҳфа бўлди десак хато бўлмайди. Учрашув ўзлари кутганларидан ҳам аъло даражада ўтди. Ташриф буюрганлар дастурдан сўнг ижодкорлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, юртимиз нафасини улар орқали ҳис қилишганини, соғинч туйғуси янада жўшиб кетганлигини айтиб ташаккурлар билдиришди.
Бўлиб ўтган концерт дастурининг видео талқинини яқин кунларда сайтимиз орқали томоша қиласиз.