Отабек Муталхўжаев ватанпарварлик мавзусида тарона яратди
"Ниҳол" мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ўзбек боксчиларининг Рио де Жанейродаги ёзги Олимпия ўйинларида эришган ғалабаларидан илҳомланиб, "Шу халқ учун!" деб номланган ватанпарварлик мавзуидаги қўшиқни ижро этди. Мазкур жўшқин тарона Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига бағишланади.
Қўшиқнинг шеър муаллифи шоир Бобур Бобомурод, бастакор Фарруҳ Бадалбоев. Отабек "Шу халқ учун!" таронасини жажжи қўшиқчилар Паризода Баҳромова ва Сулаймон Искандаров билан бирга ижро этди. "Марварид" болалар ансамбли хорда жўрлик қилди.
"Шу халқ учун" қўшиғига клип ҳам суратга олинди. Видеоклипни суратга олиш жараёнида 50 дан зиёд болажонлар иштирок этди. Клип режиссёри Шуҳрат Мавлонов. Мазкур тарона ва клип Мустақиллик байрами куни оммага намойиш этилиши кўзда тутилган.