Улуғбек Исмаиловнинг ижодини соғинган мухлислари учун “Кераксан” тарона премьераси

Сана: 18.05.2015 3306

Истеъдодли ижодкор Улуғбек Исмаилов ижодини бошлаганига бир неча йиллар бўлган бўлса-да, бироз муддат танаффус қилгани сабаб, мухлислари уни соғинишган. Яқинда яна ижодга қайтган хонанда бирин-кетин янги қўшиқлар яратиб, мухлисларини ҳушнуд этишда давом этмоқда. Улуғбекнинг ижодига бефарқ бўлмаганлар унинг ҳар бир янги ижод маҳсулини интизорлик билан кутишади. Буни ҳис қилган ҳолда ижодкор яна бир янги таронасини бугун сайтимиз орқали тақдим этмоқда. Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Кераксан” номли композициянинг матни ва мусиқаси Тимурга, аранжировкаси Жамшид Атабаевга тегишли бўлиб, уни куйлаганида Улуғбек Исмалов, қўшиқ албатта мухлисларига манзур бўлишига умид қилган. Марҳамат сиз ҳам мазкур таронани биринчилардан бўлиб бизнинг сайтимиз орқали тинглаб, баҳо беришингиз мумкин.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol