Зоирбекдан “Сенсиз” видеоклип премьераси

Сана: 19.09.2014 4222 қайноқ

Бир қатор дилга яқин қўшиқлари билан эстрадада ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Зоирбекдан янги клипни қарши олинг. Бугунги кунда шоу-бизнесда кўзга кўриниш ва ёрқин ижод намуналари билан қалблардан жой олиш осон иш, деб бўлмайди.

Бу борада Зоирбекни омади келганлардан, дейишимиз ҳам мумкин. Сабаби, у ўзининг илк қўшиқлари билан мухлисларга эга бўла бошлади. Бу албатта истеъдод билан бирга катта меҳнатни талаб этади. 

Бирин-кетин янги қўшиқлар куйлаб, уларга клиплар яратиб, тиним билмаётган Зоирбек сайтимиз орқали куни кеча монтаж ишлари якунланган янги клипини тақдим этмоқда. Мусиқаси Павел Упоров ва матни Якзонга тегишли бўлган “Сенсиз” номли қўшиқ яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера қилинган ва тингловчиларга манзур бўлганди. Унга клипни эса Жасур Шаметов маҳорат билан суратга олган.

Романтикага бой мазкур клип муҳаббатнинг ёрқин хотираларини ёдга солувчи ва ёқимли ҳиссиётлар уйғотувчи кадрлардан иборат. Уни энг биринчи бўлиб сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эгасиз.  

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol