Абдулатиф Камол узоқ танаффусдан сўнг ижодга қайтди
Сана: 06.03.2017
3253
Сарбон гуруҳи солисти, жонли ижро қироли Фарход Саидовнинг 15 йиллик суюкли шогирди Абдулатиф Камол ҳам болалигидан мусиқага алоҳида меҳр қўйган. Ҳозирги кунда профессионал созанда сифатида кўпчиликнинг эътиборига тушган ижодкор яхшигина хонанда ҳамдир. Жуда чиройли овоз эгаси бўлган Абдулатиф ижодидаги кичик танаффусга чек қўйди ва яна ижод оламига қайтди. “Ҳолида” номли қўшиғи билан бугун ўз мухлисларини хушнуд этмоқда. Бобур Бобомурорд сўзи билан яратилган композициянинг мусиқаси халқ куйидан олинган. Аранжировкаси устида Сардор Нуриллаев ишлаган. Қолаверса, бугун қўшиқ билан бирга клипининг ҳам намойишидир. Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигидаги видеоклипдан ҳозироқ баҳра олишингиз мумкин.