Моҳим тез кунда кетма-кет янги тароналар тақдим этишга ошиқмоқда
Хушовоз хонанда Моҳим ўзининг истеъдоди билан кўпчиликнинг назарига тушишга улгурди. Яратган бир неча тароналари хит даражасига кўтарилган хонанда бугун яна ижодга шунғиган. Яқиндагина ёзиб тугатилган "Рашк" деб номланган таронанинг сўзи Зокир Содиқов, аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Мазкур тарона учун клипмейкер Дилмурод Агзамов томонидан видеоклип тасвирга олинмоқда. Тез кунда янги видеомаҳсулотни сайтимиз орқали томоша қиласиз.
Бундан ташқари Моҳим баҳор мавсумига ҳос "Лола" дея номланган тарона устида ҳам ишлаб тезроқ мухлисларига тақдим қилиш истагида.
Яна бир маълумот тез кунда хонанданинг бир нечта янги қўшиқлардан ташкил топган аудио альбоми ҳам тайёр бўлади. Моҳимга куч қувват тилаб қоламиз ва янги тароналарининг премьерасини кутиб қоламиз.