Жасур Умировдан "Вой вой" клип премьераси. Энг қизиғи клипда Жасурнинг ўн йил аввалги кўринишига гувоҳ бўласиз.

Сана: 06.05.2015 4065 қайноқ

Ўзига хос ижро, динамикага бой видеоклиплари билан эътиборни тортадиган Жасур Умиров деярли барча қизларнинг исмига атаб қўшиқ куйлаган, десак адашмаган бўламиз. Мабодо, қайсидир исм қолиб кетган бўлса, қизлар ҳафа бўлишмасин, сабаби тез орада уларнинг исмига ҳам тарона яратилади.Бугун хонандадан тақдим этилаётган янги видеоклип эса барча мухлисларини ҳушнуд этса ажабмас. Сабаби, севимли хонандасининг ҳар бир янги ижод маҳсули мухлисларига қувонч бағишлаши сир эмас.

Зафар Қодиров мусиқаси билан яратилган “Вой вой” деб номланган таронага Темур мусиқий сайқал берган, сўзи эса Жасур Умировнинг ўзига тегишли.

Жасур Умировдан "Вой вой" клип премьераси. Энг қизиғи клипда Жасурнинг ўн йил аввалги кўринишига гувоҳ бўласиз.

Маҳоратли клипмейкерлардан бири Наримон Султонхўжаев режиссёрлигидаги мазкур видеоклипнинг суратга олиш ишлари Сўқоқ қишлоғида олиб борилган экан. Энг қизиғи эса, клипда Жасурнинг ўн йил аввалги кўринишига гувоҳ бўласиз. Клипни диққат билан кузатсангиз, хонанда ижро этган образ айнан ўзи эканини тушунасиз.

Жасур Умировдан "Вой вой" клип премьераси. Энг қизиғи клипда Жасурнинг ўн йил аввалги кўринишига гувоҳ бўласиз.

Бизга етиб келган яна бир маълумотга кўра, Жасур Умиров яқин кунларда янги таронани премьера этиш ниятида. Хит бўлиши кутилаётган шўх тарона хонанданинг ижодида янгилик бўлади, дея оламиз.

Жасур Умировдан "Вой вой" клип премьераси. Энг қизиғи клипда Жасурнинг ўн йил аввалги кўринишига гувоҳ бўласиз.

 Кузатиб боринг ва янги тарона премьерасини ўтказиб юборманг. Бугун эса сайтимиз орқали янги видеони томоша қилинг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol