“Универсиада – 2016” очилиш маросими бўлиб ўтди

Сана: 27.05.2016 7371

“Универсиада – 2016” очилиш маросими бўлиб ўтди

Куни кеча Фарғонада “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълумки, ушбу очилиш маросимида нафақат спорт соҳаси вакиллари балки, санъат  соҳасининг кўзга кўринган ва элимиз ардоғида бўлган вакиллари ҳам иштирок этишди.

“Универсиада – 2016” очилиш маросими бўлиб ўтди

Куни кеча бўлиб ўтган маросимда қатнашган хонандалар инстаграм ижтимоий тармоғи орқали фотосуратлар жойлаб, мухлисларга янгиликни етказиб туришди. “Универсиада – 2016” очилиш маросимида Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков, Иззат Ибрагимов, Шаҳзода, Улуғбек Раҳматуллаев, Адҳам Солиев, Дилсўз, Фаррух Раимов ва бошқа кўплаб хонандалар иштирокидаги катта концерт дастури бўлиб ўтди.

“Универсиада – 2016” очилиш маросими бўлиб ўтди

Шундай қилиб, Фарғонада катта спорт мусобақаси бошланиб кетди. Бугундан “Универсиада – 2016” иштирокчилар 15 спорт тури – баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйича мусобақаларга киришишади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol