“Ҳўжа” гуруҳидан янги ғоялар.

Сана: 11.03.2014 3619

Наврўз байрами яқинлашиши билан турли тайёргарликлар авжига чиқади. 

Тозалик, ободонлаштириш ишлари билан банд бўламиз ҳамда янгиликлар яратиш истаги пайдо бўлади. Хонандалар ҳам кўчат ўтказиш билан бирга янги қўшиқлар яратишга киришиб кетганлар. Табиат гўзаллигидан илҳомланиб,  байрамга аталган тароналар сони ортиб боряпти. Мана, масалан, таниқли хонанда Иззат Ибрагимов Наврўз айёмига бағишлаб, “Турналар” номли таронани ижро этди. Матни Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб бўлган, мусиқаси Элдор  Қаюмов томонидан яратилган мазкур қўшиқ байрам арафасида тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. 

Шунингдек, санъаткор ўз даврида хит бўлган “Муҳаббатимсан” ҳамда “Кимсиз?” номли қўшиқларининг янгича талқини билан бизни шод этишга киришиб кетган. Ахир муҳлисларнинг талаб истакларини эътиборсиз қолдириб бўларканми... Бу қўшиқларга клип ҳам суръатга олинади, деган маълумотлар  бор. Қўшиқларнинг  матни ҳамда клип сюжети  бугунги кунга мос равишда ишланади. Албатта “Ҳўжа” гуруҳининг муҳлисларининг ёшига ҳам мақул келиши кераклиги инобатга олинган.

"Ҳўжа" гуруҳининг ижодкорлари ўз меҳрларини янгидан янги ижод маҳсулларига жо этиш билан бандлар. Тез кунларда ана шу туйғу самарасини гувоҳи бўлсак ажаб эмас.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol