Улуғбек Раҳматуллаев “Ота” таронасини рус тилида ижро қилди

Сана: 16.04.2017 3748

Улуғбек Раҳматуллаев “Ота” таронасини рус тилида ижро қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ҳам мухлислари учун ажойиб совға ҳозирламоқда. Бу туҳфа айниқса русийзабон  тингловчиларни хурсанд қилса ажаб эмас. Хонанда ҳозирда барчанинг севимли қўшиғига айланган ва энг талабгор тароналардан бири ҳисобланган “Ота” таронасини рус тилида ижро қилди. Тез кунда премьера қилиниши кўзда тутилган мусиқий асар Алишер Тайр сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси ва Ойбек Расулов аранжировкаси билан ёзилмоқда. “Ота” композициясининг рус тилидаги талқини ҳам халқимизга хуш ёқади деб ўйлаймиз ва “Отец” қўшиғини кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol