Болажонлар даврасида “Эркатой” клипининг тақдимоти бўлиб ўтди
Куни кеча сайтимиз орқали латофатли Лоланинг “Эркатой” клипини намойиш қилган эдик. Хабарингиз бор, бу клип нафақат сайтимизда, балки болажонлар даврасида ҳам намойиш қилинди. Пойтахтимизда жойлашган кўнгилочар масканлардан бирида хонанда болаларни байрамлари билан қутлади ва “Эркатой” клипини катта экранга кенг омма эътиборига ҳавола қилди.
Мазкур тадбир болалар учун муносиб байрам туҳфаси бўлди десак, хато бўлмайди. Унда Лола “Эркатой” қўшиғи билан бирга ижодидаги бир нечта шўх ва рақсбоп тароналарини ижро қилиб берди. Ўйлаймизки, бу ижод маҳсули халқимизга манзур келади ва ёз фаслининг энг сара ва хит тароналари қаторидан жой олади.
Эслатиб ўтамиз, ижодкорлар томонидан охирги икки ой мобайнида 2016 йилнинг жазирама ёз фаслида хит даражасига кўтарилиши ваъда қилинаётган ўзбек ҳамда рус тилларидаги қўшиқ ёзилган. Шунингдек, 200 нафар болажонлар иштирокидаги қувноқ, энергияга бой, ёрқин клип тайёрланган. Мазкур клипда иштирок этган болажонлар кастинг асосида танлаб олинган. Кастингда 4000 минг нафар болажонлар қатнашган. Клип устида "Nariman Film" студияси ҳамда бош директори Наримон Султонҳўжаев, Режиссёр Санжар Маткаримов, Баҳриддин Шамсиматов, Ҳилола Шер, Диана Якушена, Рената Искандарова ишлаган.