Гулсанам Мамазоитованинг концерт дастуридан батафсил
Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова жонли ижродаги яккахон концерт дастурини муҳташам “Истиқлол” санъат саройида тақдим қилмоқда. Куни кеча мазкур дастурнинг биринчи куни мувафаққиятли якунланди. Ташриф буюрган барча томошабинлар жонли ижродан баҳра олишди. Хонанда Гулсанам Мамазоитова мухлисларини янги ва дилга яқин қўшиқлари билан хушнуд этди.
Гулсанам Мамазоитованинг “Мен сизни топгунимча” деб номланган концерти икки блокни ўз ичига олган бўлиб, дастур “Нурга ўраймиз” қўшиғи билан бошланди. Шундан сўзнг “Хуш келдингиз” композицияси билан барсани рақсга чорлади. “Алла”, “Болажон” қўшиқлари кетма-кет куйлади.
“Кел энди”, “Йигитга”, Нетай” тароналари кетма –кетлигидан сўнг ёш ва умидли хонанда Ҳуршидбек билан “Опа-ука” таронасини ижро этишди. Бу шўх қўшиқдан кейин “Хуштак” ва “Олмача” тароналари дастурни давомлади. Шу билан биринчи блок якунланди ва саҳнада “Наво шоу” ўйини ўтказилди.
Иккинчи блок эса “Тун” қўшиғи билан бошланди. “Ёр дея” таронаси эса композициялар кетма-кетлигини давомлади. “Навоий”, “Оҳ мани жоним”, “Қизғонаман”, “Она”, “Келини”, мусиқий асарлари ҳам ижро этилди. Сўнги йилларда кгонцерт дастурида ота-оналарни улуғлаб, уларга бағишланган қўшиқни куйлаб, сўнг ота-оналарига гулдаста ҳадя этиш хонандалар ўртасида одатга айланган.
Гулсанам Мамазоитова ҳам бу анъанага содиқ қолди ва “Она” таронасини ижро этиб берди. Фаррух Раимов билан бирга ижро этган “Куёв” қўшиғи “Лайли” таронасига уланиб кетди. Хоразмча шўх қўшиқ эса янада мухлисларга яхши кайфият улашди. “Ўзбекман” ва “Ўзбекистон” тароналари билан концертга якун ясади. Мухлисларга манзур келаётган бу дастурдан баҳраманд бўлиш имкони ҳали сизда бор. Демак, шошилинг.