Санъатимизнинг беқиёс юлдузи Райҳондан кутилмаган премьера
Сана: 08.09.2015
3148
қайноқ
Яқиндагина “Келинчак” номли қўшиғига ишланган видеоклипини тақдим этган ўзбек эстрадасининг беқиёс юлдузи Райҳон бугун Ўзбегим Таронаси радиосининг доимо янги қўшиқлар биринчи бўлиб жаранг сочадиган премьера лойиҳаси орқали навбатдаги композициясини тақдим этди. “Дилимо” деб номланган мазкур мусиқий асар мухлислар томонидан кутилганидан ҳам аъло даражада кутиб олишди. Сўзимизга лойиҳа давомида қўнғироқ қилиб, тингловчилар томонидан билдирилган ижобий фикрлар исбот бўла олади. Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган ушбу тарона ҳақиқатдан ҳам ўзгача руҳда куйланган. Мазкур таронани айни дамда сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.