Миржон Ашраповнинг қизларга айтмоқчи бўлганлари...
Сана: 20.06.2015
4647
Куни кеча ёш ижодкорлардан бири Миржон Ашрапов “Ота сўзи” номли янги қўшиғи учун видеоклип суратга олдираётгани ҳақида хабар бериб, фоторепортаж ҳам тақдим этгандик. Бугун эса “Ўзбегим таронаси” радиосида ана шу таронанинг премьераси бўлиб ўтди. Мазкур таронанинг сўзи Даврон Рихсиевга, мусиқаси Фарруҳ Бадалбоевга тегишли бўлиб, аранжировкасини Жасур Бадалбоев амалга оширган.
Мавзу жиҳатидан долзарб бўлган композиция учун Фарруҳ Бадалбоев ғояси асосида, Дилмурод Турдибоев операторлигида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, сюжетли видео тасвирга олинган. Бир неча кунлик монтаж жараёнлари якунига етиб, клип тайёр ҳолга келтирилгач, уни сайтимиз орқали биринчилардан бўлиб томоша қилишингиз мумкин бўлади. Ўтказиб юборманг.