“Парвоз этай” қалб туғёнлари акс этган видеоклип премьераси

Сана: 18.06.2015 4101 қайноқ

Ўзбек эстрадасининг беқиёс юлдузи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бетакрор Райҳон ижросидаги “Парвоз этай” деб номланган тарона сайтимиз орқали тақдим этилиб мазкур қўшиққа видеоклип ҳам суратга олингани ҳақида маълум қилган эдик. Бугунги кунга келиб ушбу  видеоклип  тайёр ҳолатга келди. Маҳоратли клипмейкер Жасур Шаметов томонидан суратга  олинган бу клипда Райҳон буткул ўзгача образда намоён бўлади. 

“Парвоз этай” қалб туғёнлари акс этган видеоклип премьераси

Видеомаҳсулотда хонандани  ҳайкалтарош ҳунарини эгаллаган ва  ички кечинмаларини, қалб туғёнларини  ўз ижод маҳсулида намоён қилаётган аёл тимсолида кўришингиз мумкин. Райҳон ҳар бир ижод маҳсулини яратаётганида унга янгича услубда, янгича кўриниш билан ёндошади. “Парвоз этай” таронасига ишланган видеклипда ҳам у ўзига топширилган образни шу қадар масъулият билан яратганки, уни томоша қилган ҳар бир мухлиснинг қалбини ўзгача ҳис эгаллайди. Мархамат, видеоклипни томоша қилинг ва ўз фикрингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol