Уммон гуруҳининг ижодида нима гап?

Сана: 22.02.2018 4911 қайноқ

Уммон гуруҳининг ижодида нима гап?

Нафақат ёшларнинг, балки, катта-кичикнинг қалбини забт этган Уммон гуруҳининг яқин кунларда мухлислари эътиборига ҳавола этишни ният қилган янги туҳфалари ҳақида маълумот бериш учун гуруҳ ижодкорлари билан боғландик. Март ойининг биринчи ҳафтасида Россия федерациясининг уч манзилида бўлиб ўтадиган гастрол концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўраётган Уммон гуруҳи, бир нечта янги тароналар яратишга улгуришди. Улар яқин кунларда сўнгги ижод намуналаридан бирини мухлисларга тақдим қилиш ниятида. Қўшиқ "Ўқ тегди" деб номланади. Бундан ташқари, "Оқ гулим" таронаси учун видеоклип суратга олишни ҳам режалаштиришган. Ҳозирда клип ғояси ва тайёргарлик ишлари устида иш олиб бормоқдалар. Шунингдек, Уммон гуруҳи баҳорни янгича фотосессия билан қарши олиши кўзда тутилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol