Манзура Наманган шаҳри ёшларини сўнгги қўнғироқ билан қутлади
Май ойининг сўнги кунлари мактаб ўқувчилари учун ниҳоятда ҳаяжонли ва қувончли онларга бой бўлади. Айниқса, сўнгги қўнғироқ куни ҳар бир битирувчининг ҳаётида унитилмас кун бўлиб сақланиб қолади. Наманган шаҳри ёшлари учун 25 май ана шундай бахтли кунлардан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди. Эстрадамизнинг энг ёрқин намоёндаларидан бири Манзура шу куни катта ўйингоҳда мухлислари билан учрашиб, уларга ўз куй-қўшиқларини байрамона туҳфа этди.
Энг севимли ва хит қўшиқлардан тузилган катта концерт дастурида мухлислар Манзурани олқишлаб, совғалар бериб, эсдалик учун суратга тушишди. Ҳар бир мухлис учун севган санъаткори билан мулоқотда бўлиш катта бахт саналади.
Мактаб битирувчилари ҳаётида энг ёдда қоларли онларни ҳадя этган Манзура ўз мухлисларини ҳушнуд этиб, ўзи ҳам мактаб йилларин ёдга олган бўлса ажабмас.