Премьера лойиҳасида Юлдуз Турдиева ҳамда Шаҳруз “Ёлғизимсан”...

Сана: 03.10.2014 1707 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ҳамда ёш хонанда Шаҳруз биргаликда дуэт ижро этишгани ҳақида аввал хабар берган эдик.  Бугун эса  Ўзбегим таронаси радиоси орқали аранжировкаси ҳамда мусиқаси Умид Обидовга, сўзи Баҳодир Низомовга тегишли “Ёлғизимсан” деб номланган дуэт тарона мухлислар ҳукмига ҳавола этилди.

Дуэтдошлардан бири, ажойиб овоз соҳибаси Юлдуз Турдиева баъзи сабабларга кўра студияга ташриф буюра олмадилар аммо ёш, умидли хонанда Шаҳруз янги ижод маҳсулларини муҳлислар қандай қабул қилишаркин деган яхши ниятлар билан тингловчиларга юзланди.

 

Суҳбат албатта қизиқарли ва самимий ўтди. Бу икки юлдуз ижросидаги шўҳ, рақсбоб тарона деярли барчага манзур бўлди. Тез кунларда маҳоратли оператор Дилмурод Турдибоев томонидан суратга олинган видеоклип сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol