Сардор Раҳимхон янги йил олдидан бир нечта совға тайёрлаганини маълум қилди

Сана: 08.12.2017 3639

Сардор Раҳимхон янги йил олдидан бир нечта совға тайёрлаганини маълум қилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон сўнгги кунларда  қизғин ижод билан банд. Гастрол сафарлари, турли тадбирлар бўлишига қарамай, у мухлислари учун бир нечта совға тайёрлаб қўйганини ва янги йил олди бирин кетин тақдим қилишини маълум қилди. Улардан бири "Умидвор юрак" таронаси ва унга ишланган клип бўлса, иккинчиси "Нархи қанча меҳрни айтинг" қўшиғи учун тасвирга туширилган видеоклипидир. Шунингдек, олисдаги ватандошларимиз учун махсус ёзилган "Мусофир" таронасининг премьераси ҳам айнан янги йил учун аталган туҳфалардан биридир. Янги йилга севимли хонандангизнинг атаган совғалари, албатта сизларга манзур келади деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol