“Божалар” гуруҳидан жиддий йўналишдаги видеоклип премьераси

Сана: 01.09.2015 1195 қайноқ

“Божалар” гуруҳидан жиддий йўналишдаги видеоклип премьераси

Тиниб тинчимайдиган, серқирра ижодкорлар ансамблидан ташкил топган “Божалар” гуруҳи янги, жиддий йўналишдаги тарона ва видеоклип устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Жаҳонгир Позилжонов ғояси билан яратилган мазкур тарона сўзи гуруҳ ижодкорларига тегишли. Мусиқаси ва аранжировкаси эса Ботир Алиев томонидан амалга оширилган. 

“Божалар” гуруҳидан жиддий йўналишдаги видеоклип премьераси “Божалар” гуруҳидан жиддий йўналишдаги видеоклип премьераси

“Балки” деб номланган ушбу таронага маҳоратли клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлиги ва операторлигида видеоклип суратга олинган эди. Видеоклип барча ўйлагандек комедик жанрда эмас, балки жиддий йўналишда тасвирга олинган. Унда одатдагидек гуруҳ вакилларининг ўзлари иштирок этиб, тасвирга олиш ишлари Оҳангаронда бўлиб ўтди. Мазкур видеомаҳсулотнинг монтаж ишлари якунланди ва сайтимиз орқали намойиш этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги “Балки” композицияси ўзбек ҳамда рус тилида куйланган.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol