I Халқаро бахшичилик санъати фестивали расмий очилиш маросими

Сана: 07.04.2019 104

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали расмий очилиш маросими

Термизда биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивали расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этиш учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, ҳукумат аъзолари, хорижий давлатлардан етиб келган юқори мартабали меҳмонлар, санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Таниқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев, Рустам Шамсутдинов ва Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев саҳналаштирган тадбирда Шавкат Мирзиёев табрик сўзи билан фестиваль иштирокчиларини қутлади. Маэстро Абдуҳошим Исмоилов бошчилигидаги созандалар гуруҳи, Ўзбекистоннинг барча вилоятларига хос ранго-ранг, анъанавий либосларни кўз-кўз қилган раққос ва раққосалар фестивалга ўзгача жозиба бахш этди.

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали расмий очилиш маросими

«Алпомиш», «Гулойим ва қирққиз», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам» достонларидан парчаларни жонли айтган бахши, жиров ва оқинлар Ўзбекистоннинг тарихий маданияти, урф-одатларини саҳнада жонлантирди. Шу билан бирга Бухоро мавригиси, Хоразм лазгиси томошабинлар қатори хорижлик меҳмонларни ҳам хушнуд этди.
Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали очилиш тадбири турли ҳудудлардан йиғилган бахшиларнинг жўрлигида, мушакбозлик саҳнаси билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, фестивал 10 апрелгача давом этади.

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали расмий очилиш маросими

 

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали расмий очилиш маросими

 

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали расмий очилиш маросими

 

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали расмий очилиш маросими

 

I Халқаро бахшичилик санъати фестивали расмий очилиш маросими

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol