Тўлқин Жабборов "Ноз этар" қайта жонланган тарона

Сана: 29.06.2015 4250 қайноқ

Хоразм ўзининг устазода санъаткорлари, хушовоз хонандалари билан машҳур, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, шўх ва дилларни яйратувчи рақслари ҳар бир инсонга завқ улашмай қолмайди. Ҳар бир ижодкорнинг қўшиқлари ўзига хос ва бетакрор, шунинг учун ҳам уларни севиб тинглаймиз.   

Бугун сайтимиздан жой олган янги видеоклип ҳам айнан хоразмлик хонанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Тўлқин Жабборов ижодидан бўлиб, мазкур видео "Ноз этар" номли қўшиқ учун яратилган.

Тўлқин Жабборов "Ноз этар" қайта жонланган тарона

Бу тарона таниқли санъаткор Комилжон Отаниёзов репертуаридан жой олган бўлиб, Тўлқин Жабборов уни анчадан буён қайта ижро этишни ният қилган ва ниҳоят дилидаги мақсадини амалга оширган. Аслида, ижодини бошлаганиданоқ, Комилжон Отаниёзовни ўзига ғоибона устоз, деб билган Тўлқин Жабборов замонавий эстрада билан бир қаторда хоразм миллий қўшиқларини ҳам маромига етказиб ижро этади. 

Тўлқин Жабборов "Ноз этар" қайта жонланган тарона

"Ноз этар" композициясининг мусиқаси Комилжон Отаниёзов томонидан яратилган бўлиб, сўзлари ўзбек халқ достонларидан олинган. Замонавий руҳда эса Ҳамид Қурбониёзов мусиқий сайқал берган. Тарона учун Бекзод Атабаев режиссёрлигида видеоклип суратга олинган бўлиб, мазкур видеода қўшиқнинг аслидан парча тинглаш имкониятига эга бўласиз. Марҳамат, тинглаб, томоша қилиб баҳраманд бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol