Сардор Раҳимхондан Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган тарона премьераси

Сана: 07.04.2017 3263 қайноқ

Сардор Раҳимхондан Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган тарона премьераси

Ўзбекистонга хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон бир неча кун олдин ўзининг бир неча йиллик орзуси амалга ошганлиги, кўҳна Самарқандда “Бибихоним” номли янги таронаси учун тарихий видеоклип суратга олдиргани ҳақида маълум қилган эди. Орадан кўп ўтмай, хонанда бу таронани Соҳибқирон Амир Темур таваллуди арафасида халқимиз ҳукмига тақдим этди. Клип эса 9 апрель куни намойиш қилинади. 

Сардор Раҳимхондан Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган тарона премьераси

“Очиқ гап, премьера айнан буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур таваллуд кунларига тўғри келишини тасаввур ҳам қилмагандим.  Мен учун  катта бахт азизлар, буни мен фақат худодан деб биламан. Минг шукур, таронани  тинглаб баҳо беринг. Бастакор афсонавий хонанда Далер Назаров. Матн муаллифи Зафар Қодиров. Аранжировка Аҳмад Ҳожиматовга тегишли. Студия иши Жасур Абдураҳмонов.” – дейди хонанда Сардор Раҳимхон қўшиқ ҳақида маълумот берар экан.

Сардор Раҳимхондан Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган тарона премьераси

Марҳамат тингланг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!

https://telegram.me/popcornuztv

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol