Яна янги қўшиқ премьераси “Дилдор” Хусан ижросида

Сана: 24.09.2014 3433 қайноқ

“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали ҳар куни янги тароналар тингловчиларга тақдим этилади ва улар ўз муҳлисларини топади ҳам.

Премьера лойиҳасидаги ҳар бир хонандаларнинг ижодига баҳо бериш эса тингловчилардан. Навбатдаги “Дилдор” номли тақдим этилган тарона иқтидорли хонандалардан бири Хусан ижодига мансубдир. Қўшиқнинг мусиқа ва матни устида хонанданинг ўзи ишлаган. Аранжировкани эса Жасур Бадалбоев амалга оширган. 

“Дилдор” номли қўшиқ учун шу кунларда клип тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилган. Айтиб ўтишимиз лозим, клип реал ҳаётий воқеаларга асосланган ҳолда ажойиб сьюжетни ўз ичига олади. Клипда бош ролларни Жалил Мавлонов ҳамда Юлдуз Ражабовалар ижро этишмоқда.

Тез кунларда клипнинг суратга олиш ва монтаж ишлари якунланиб сайтимиз орқали премьера этилади. Кузатиб боринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol