"Истанбуллик миллиардер" фильмининг премьераси бўлиб ўтди
Сана: 10.11.2018
3624
9 ноябрь куни кино ихлосмандлари узоқ кутган "Истанбуллик миллиардер" фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Комедия жанрида ишланган бу картинанинг илк намойиши кўнгилдагидек ўтди.
Тақдимотнинг бадиий қисмини Отабек Маҳкамов очиб берди ва олиб борди. Саҳнага фильм ижодкорлари таклиф этилиб бирма бир оммага таништирилди. Шундан сўнг фильм катта экранда намойиш этилди.
Фильм ижодкорларига тўхталадиган бўлсак, режиссёр Озод Шамс, продюсер Руслан Мирзаев. Унда бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхайиров, Ситора Алимжонова, Асқар Ҳикматов, Вазира Юнусова ва бошқалар ижро этган. Сценарий муаллифи Феруза Фаттоҳова ва Саида Ваҳобова. Фильм Тошкентда ва Истанбулда тасвирга олинган.