Улуғбек Раҳматуллаев ижодида янгиликлар бисёр

Сана: 10.01.2015 4156

2014-йилда "Йилнинг энг яхши хонандаси" сифатида "Эътироф" мукофотига сазовор бўлган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев тиним билмай ижод қилишда давом этмоқда. 

Хонанда шу кунларда яна бир янги қўшиғини мухлисларга тақдим этишга тайёр қилиб қўйди. "Эй юрак" номли тарона учун видеоклип ҳам суратга олинган. Клип эса ёш ва маҳоратли клипмейкер Санжар Маткаримов томонидан тайёрланган. 

Улуғбек Раҳматуллаев ижодида янгиликлар бисёр

Улуғбек Раҳматуллаевнинг бизга маълум қилишича, у қўшиқни яратиш ғоясини аслида мухлислар берган. Кўп сонли санъат ихлосмандларининг илтимосига биноан яратилган қўшиқ тез кунларда тақдим этилади. 

Улуғбек Раҳматуллаев ижодида янгиликлар бисёр

Шунингдек, хонанда шу кунларда эстрадамизнинг аёл хонандаларидан бири билан дуэт куйламоқда. Хозирча дуэтдош санъаткор кимлиги сир сақланмоқда. Бу дуэт тарона баҳор ойларида премьера этилиши режалаштирилган. 

Улуғбек Раҳматуллаев ижодида янгиликлар бисёр

Улуғбек Раҳматуллаев тароналари нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам севиб тингланиши сир эмас. Баҳор фаслида хонанда Россия бўйлаб "Ширин орзу" номли концерт дастури билан гастроль сафари уюштиради. 

Улуғбек Раҳматуллаев ижодида янгиликлар бисёр

12-январь куни эса соат 18:20 да "Ўзбегим таронаси" радиосини тинглашни тавсия этамиз. Сабаби шу вақтда Улуғбек Раҳматуллаевнинг илк марта концерт дастурида ижро этган "Ёшлик қайтмайди" қўшиғи премьера сифатида тақдим этилади. Ўтказиб юборманг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol