Сайёра Қозиевадан “Бинафша” клип премьераси

Сана: 22.05.2015 2601 қайноқ

Ўзининг фольклор йўналишидаги қўшиқлари билан бир неча йиллар олдин халқнинг меҳрини қозонган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиева айни кунда ҳам ёш ижодкорлар билан баробар ижод қилмоқда. Яқиндагина хонанданинг янги “Бинафша” номли таронаси учун видеоклип суратга олинган эди. Мазкур клип тайёр ҳолга келтирилиб, сайтимиз орқали премьера сифатида диққатингизга ҳавола этилмоқда.

Айтиб ўтишимиз лозим, “Бинафша” номли қўшиқнинг шеъри Тоҳир Муҳаммад томонидан ёзилган. Мусиқа муаллифи эса Сайёра Қозиеванинг ўзи, Улуғбек Ҳакимов мусиқага сайқал берган.

Сайёра Қозиевадан “Бинафша” клип премьераси

Видеоклип алоҳида махсус декорациялар қурилган катта павильонда  Дилмурод Турдиев режиссёрлигида суратга олинган. Клип учун либосларни хонанданинг доимий ҳамкори бўлган таниқли дизайнер Дилмурод Миркомилов яратган.

Сайёра Қозиевадан “Бинафша” клип премьераси

Сайёра Қозиева айни кунда яна иккита тарона устида иш олиб бормоқда, улардан бири фольклор йўналишида бўлиб, “Чанқовуз” деб номланган. Тез кунда мазкур тарона премьерасини кутиб қолинг ва “Бинафша” видеоклипини томоша қилинг.     

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol