Эстрада юлдузлари видеоклипларининг навбатдаги рейтинги

Сана: 01.07.2014 2243

Popcorn.uz сайти 2014 йилнинг апрель ойида YouTube интернет видеохостингига жойлаштирилиб то бугунги кунгача энг кўп томоша қилинган клиплар ТОР-5 талигини эътиборингизга ҳавола этади. 

Ушбу рейтингни тузишда YouTube интернет видеохостинг хизматидан олинган маълумотлардан фойдаландик. Энг кўп томоша қилинган клиплар адолатли равишда юқори поғоналардан жой олди.  

 

Рейтингимизнинг 5-поғонадан бошлаймиз. 5-ўринда эстрадамизга энди кириб келаётган Шаҳло Аҳмедованинг илк видеоклипи жой олди. “Фақат сен керак” клипи 44 мингдан ортиқ марта томоша қилинган. Айтиш керак, бу Шаҳло Аҳмедова учун катта ютуқ. Унинг илк видеоклипи 7-апрелда YouTube интернет видеохостингига жойлаштирилиб, шу вақтгача катта натижага эриша олган ва рейтингимиздан муносиб жой эгалламоқда. Шаҳлонинг кейинги ижоди ҳам ана шундай омадли ўтишини тилаган ҳолда 4-ўрин эгаси билан таништирамиз. 

 

Рейтингимизнинг 4-поғонасини саундтрек тарона эгаллади. Алишер Файз ижросидаги  “Онам билмасин” номли саундтрекка ишланган видео 28-апрель куни томошабинлар учун тақдим этилган бўлса, шу кунгача ушбу видеоклипни 61 мингдан зиёд мухлис томоша қилган. Шу номдаги комедик жанрдаги фильм учун махсус яратилган мазкур саундтрекни YouTube даги PopcornUzTV канали орқали томоша қилишингиз мумкин. 

 

Энг яхши клиплар ТОР-5 талик рейтингимизнинг 3-ўрни эгаси ҳам саундтрек тарона ҳисобланади. Романтика ва ҳис-туйғулар жамланган “Севги, балки бу жаннат” фильми учун маҳоратли хонанда Улуғбек Раҳматуллаев томонидан ижро этилган шу номдаги саундтрек видеоси томошабинлар учун 12-апрелда тақдим этилган. Шу кунгача мазкур видео 63 мингдан зиёд томошабиннинг эътиборига туша олган. Қисқа вақт ичида тўпланган натижа кутилганидан ҳам аъло эканлигини таъкидлаш зарур. 

 

Рейтингнинг 2-поғонаси Муниса Ризаевага насиб этди. Кўпчиликнинг севимли хонандаси бўлган Муниса Ризаеванинг “Ёрим” қўшиғига ишланган хазиломуз тарздаги видеоклипи жуда ҳам қисқа вақт ичида минглаб томошабинларнинг эътиборини тортди. 18-май куни YouTube га жойлаштирилган видеоклипдан шу кунгача 72 мингдан зиёд томошабин баҳраманд бўлган. Ушбу клип ёз мавсуми учун мослиги ва кайфиятни кўтариши билан ҳам мухлисларга маъқул келмоқда. Куз фаслида яккахон концерт дастури тақдим этишни режалаштираётган Муниса Ризаевадан ана шундай сифатли ва қизиқарли сюжетга эга видеоклиплар кутиб қоламиз. 

 

Ниҳоят, рейтингимизнинг энг олий 1-ўрнига етиб келдик. 1-ўрин ўзига хос йўналишда куйланган таронага насиб этди. Сардор Мамадалиев ижросидаги “Ажралишдик” қўшиғига ишланган видеоси 2-апрель куни сайтимиз орқали премьера қилиниб, томошабинлар учун тақдим этилганди. Ҳаётий мавзудаги қизиқарли ҳамда жумбоқли сюжет воқеаси акс этган видеодан шу кунгача 105 мингдан зиёд томошабин баҳраманд бўлган. 

 

Сиз апрель ойида YouTube интернет видеохостингига жойлаштирилган ва томоша қилишлар сони бўйича етакчилардан бўлган видеоклиплар TOP-5 талиги билан танишдингиз. Сайтимизни кузатиб борсангиз, видеоклиплар рейтингидан ҳар ойда баҳраманд бўласиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol