Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон” энди воқеалар ёз мавсумида бўлади...

Сана: 01.06.2015 4554 қайноқ

Илк тароналари билан мухлислар эътиборини тортиб, уларнинг меҳрини қозона олган истеъдодли хонанда Музаффар Мирзараҳимов яна бир видеоклип суратга олдираётгани ҳақида хабар бергандик.Хонанданинг “Лолажон” номли таронаси учун яратилган видеоклип қиш мавсумида тасвирга олингани сабаб, томошабинларга баҳорий кайфият улашиш ниятида айнан шу тарона учун қайта видео яратилаётгани кўпчиликни қизиқтириб қўйди, десак адашмаймиз.

Ўз ишининг устаси профессионал ижодкор Рустам Муродов томонидан яратилаётган иккинчи видеоклип биринчисидек таъсирли воқеаларга бой бўладими, сюжет жиҳатидан аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади, деган саволлар мухлисларни ўйлантираётгани аниқ.

 Бугун ана шу саволларга жавоб олишингиз ва “Лолажон” композицияси учун суратга олинган иккинчи видеоклипни томоша қилишингиз мумкин.

Яна бир янгиликдан бохабар этишни лозим топдик. Айни кунларда хонанданинг фан клуби ташкил этилмоқда ва унинг номи “Лолажон” деб номланиши кўзда тутилган. Фан клуб аъзолари хонанда билан доимий равишда мулоқотда бўлиб, унинг ижодини қўллаб-қувватлаб бориш истагидалар.  

Марҳамат, сайтимиздан ўрин олган видеони томоша қилиб, ўз фикрларингизни билдиришингиз мумкин.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol