“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМИНИНГ НАМОЙИШИ БЕЛГИЛАНДИ

Сана: 06.05.2014 4896 қайноқ

Айни кунларда биринчи ўзбек блокбастери дея эътироф этилаётган янги “Геолог. Ўлимдан кучли” фильмининг премьерасини интиқлик билан кутмоқда. Мазкур фильмнинг намойишига ошиқаётган томошабинлар учун қайноқ янгилик...

“Геолог. Ўлимдан кучли” фильми 23-майдан бошлаб “Самарқанд дарвоза” савдо мажмуасидаги “Royal Cinema” ҳамда пойтахтимиздаги “Megaplanet” савдо мажмуасидаги “Mega Cinema” кинотеатрларида эксклюзив намойишлари бошланади. Эслатиб ўтамиз, мазкур кинотеатрлар жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ва энг замонавий кинотеатрлар ҳисобланади. Демак, ўзбек кино оламидаги биринчи блокбастер фильми ҳам эксклюзив тарзда илк бора мазкур кинотеатрларда тақдим этилади. Ҳайрон қолаётгандирсиз, "Унда фильмнинг премьераси қачон?" деб. Картинанинг гала премьераси, унинг қачон ва қаерда бўлиб ўтиши ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берамиз. Фильм ижодкорларининг айтишича, гала премьера ҳали ҳеч қайси бир картина премьерасида ташкил этилмаган даражада, кутилмаган ва юқори савияда ташкил этилиши кутилмоқда.

“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМИНИНГ НАМОЙИШИ БЕЛГИЛАНДИ

“Геолог. Ўлимдан кучли” фильми ҳақидаги яна кўплаб қизиқарли маълумотларни бериб ўтсак. Фильмнинг овозлаштириш жараёни Европадаги “Cine LAB” компаниясида амалга оширилган.

“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМИНИНГ НАМОЙИШИ БЕЛГИЛАНДИ

Картинанинг барча овозлаштириш ишларига “Сталинград” ва “Высоцкий” фильмларининг овоз режиссёри ҳисобланган Владимир Литровник бош қош бўлди.

“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМИНИНГ НАМОЙИШИ БЕЛГИЛАНДИ

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз лозимки, Владимир Литровник ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган “Ника” кино фестивалида икки маротаба "Йилнинг энг яхши овоз режиссёри" деб топилган. У мазкур фильм ҳақида қуйидаги фикрларини изҳор этди.

“ГЕОЛОГ. ЎЛИМДАН КУЧЛИ” ФИЛЬМИНИНГ НАМОЙИШИ БЕЛГИЛАНДИ

Владимир Литровник, овоз режиссёри: “Ўзбек кино ижодкорлари билан илк маротаба ишлаяпман. Менга бу фильм жуда ҳам ёқди. Биринчи ўринда мени қизиқтирган сабаби, унинг реал воқеаларга асосланганлиги. Шунингдек, уларнинг дунё стандартларига жавоб берадиган картинани суратга олишгани ва фильмга басталанган мусиқа жуда ҳам ажойиб тарзда тайёрланганлиги бўлди. Ишонаманки, мазкур фильм биринчи ўзбек блокбастери сифатида нафақат Ўзбекистон, балки чет мамлакатларда ҳам тезда оммалашиб кетади. Чунки фильм омадли чиққан!”

 

Ҳозирча, мазкур фильмдан 38 сонияли трейлерни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol