Тез кунда ўзбек киносида янги фильм – “Темур”

Сана: 18.03.2018 4205

Тез кунда ўзбек киносида янги фильм – “Темур”

Ўзбек киноси янги фильмлар билан бойиб бормоқда. Тобора турфа хил фильмлар намоийш этилмоқда. Бу эса кино ижодкорлар халқимизга ёқадиган ва ранг-баранг мавзуларда картиналарни тақдим этишга қаттиқ бел боғлашганидан дарак беради. Бир гуруҳ ижодкорлар янги фильмга қўл уришди. Картина “Темур” деб номланади.  Аюб Шаҳобиддинов раҳбарлигида суратга олинган фильм режиссёри Нодир Мўминов. Сценарий муаллифи Гулбаҳор Мўминова.  Картинада бош ролларни Нурмуҳаммад Ҳусниддинов, Мирза Азизов, Эльёр Маҳкамов ижро этган.  Шунингдек,  Рустам Саъдуллаев, Бехзод Мухаммадкаримов, Фуркат Файзиев, Рихси Иброхимова, Раъно Зокирова, Борис Ғофуров, Маъруф Отажонов, Рахим Ғофуров, Шохрух Ҳамдамов ва бошқа актёр ҳамда актрисалар жамланган. Ўзбек актёрларидан ташқари, қўшни мамлакатда фаолият олиб боралиган таниқли киноижодкорлар ҳам таклиф этилган. Жумладан, Қозоғистоннинг машхур актёрлари Саят Исембаев, Фарход Абдураимов, Максим Акбаров, қолаверса, Голливуд ва Россияда жуда яхши таниш бўлган актёр Игорь  Жижикин иштирок этган. Ижодкорлар фильмда террор унсурларига қарши кураш, ватанга бўлган муҳаббат, қўшни давлатлар билан бўлган дўстлик ришталарини атрофлича кўрсатиб беришга ҳаракат қилганлар.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol