Алибободан "Қош" ёхуд "Қалам қош"

Сана: 20.05.2015 2879

Санъат оламига ўзига хос ижоди билан, бошқалардан ажралиб турувчи тахаллус остида кириб келган Алибобо мухлисларини кўп куттирмаган ҳолда янги тароналар яратиб, уларни кетма-кет премьера тарзида тақдим этиб келмоқда.Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосини ихтиёр этганлар хонанданинг яна бир янги ижод маҳсули бўлмиш “Қош” номли композицияни илк тингловчисига айландилар.

Истеъдодли шоир ва бастакор Элдор Қаюмов билан доимий ҳамкорликда ишлаган Алибобо янги тарона яратилишида ҳам айнан шу ижодкорга марожаат этган.

Алибободан "Қош" ёхуд "Қалам қош"

Мазкур “Қош” таронаси учун таниқли клипмейкерлардан бири бўлган Наримон Султонҳўжаев режиссёрлигида видеоклип суратга олинди. Клип кутилмаган ва ажойиб сюжетни ўз ичига олган бўлиб, унда режиссёр Наримоннинг ўзи ҳам роль ижро этган. Ҳар доим кулгули ва ўзига хос ролларни ижро этувчи бу режиссёр, энди айнан қандай образда намоён бўлишини эса видеоклип премьерасида кўриб билишингиз мумкин бўлади. Яқин кунларда Алибободан янги видеоклип премьерасини ўтказиб юборманг.      

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol