Отасининг муносиб давомчиси халқ артистига атаб қўшиқ куйлади

Сана: 23.04.2015 3694

Телеэкранларда намойиш этилаётган видеоклиплари билан томошабинлар меҳрини қозинаётган ёш хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаров тез кунда яна бир янги композицияни премьера этиш арафасида. “Отамга” номли янги тарона хонанданинг ижодида катта аҳамиятга эга ижод маҳсули бўлиб, матни шоир Микоэль Афраз, мусиқаси ва аранжировкаси Афзалбек Хусановга тегишли. Яқин кунларда эса унга видеоклип суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилади.

Маълумки, Ҳожиакбар, Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳайдаровнинг фарзанди. Марҳум санъаткор ёш хонандаларни ҳар доим қўллаб-қувватларди ва унинг бир қатор шогирдлари бугунги кунда эл таниган хонандалардир. Санъатимиз ривожидаги хизматлари учун алоҳида эътиборга олиниб, 2001 йилда “Ўзбекистон Халқ артисти” унвони билан тақдирланган эди.

Устоз санъаткорнинг фарзанди, айни кунда отаси ижодининг муносиб давомчиси сифатида ижод қилаётган Ҳожиакбар, “Отамга” номли қўшиғини айнан падари бузруквори Нуриддин Ҳайдаров хотирасига бағишлаган.

Отасининг муносиб давомчиси халқ артистига атаб қўшиқ куйлади

Юракларни титратиб, хотираларни ёдга солувчи янги таронани тез кунда кутиб қолинг ва премьерани ўтказиб юборманг.    

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol