Мафтункор Шаҳзода ва Dr Costi навбатдаги хит таронасини тақдим қилишди

Сана: 25.11.2016 3556 қайноқ

Мафтункор Шаҳзода ва Dr Costi навбатдаги хит таронасини тақдим қилишди

Куни кеча эстрадамиз юлдузи мафтункор Шаҳзода мухлислари учун ажойиб туҳфа тайёрлагани ҳақида маълумот берган эдик. Бир нечта дунё таниган хонандалар билан дуэтлар куйлаб, улар билан ҳамкорликда яратган ҳар бир ижод маҳсули маълумки, ўз мухлисларини топиб келган. Хонанданинг ана шундай ҳамкорликда яратилган қўшиқлари сони яна биттага ортди ва бу мухлисларни хушнуд қилиши аниқ.

Шаҳзода Dr Costi билан ҳамкорликда “Billionaire” деб номланган тарона ёзди. Бу композиция хонанданинг Dr Costi билан ҳамкорликда яратган учинчи қўшиғи ҳисобланади. Мазкур тарона ваъдага мувофиқ бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан аъло даражада қарши олинган бу композицияни ҳозироқ тингланг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol